Спорт | 03:06 / 04.01.2019
17745
1 дақиқада ўқилади

АПЛ. "Сити" "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, иккинчи ўринга чиқиб олди

Фото: Getty Images

Англия чемпионати 21-тури ўз ниҳоясига етди. 

Турнинг марказий ўйинида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

40-дақиқада Агуэро мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 64-дақиқада Фирмино ҳисобни тенглаштирди. "Сити"га ғалаба келтирган гол 72-дақиқада Сане томонидан киритилди. 

Шуни таъкидлаш керакки, "Ливерпуль" ушбу ўйинда мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. 

Манчестер Сити – Ливерпуль 2:1

Голлар: 1:0 – 40 Агуэро, 1:1 – 64 Фирмино, 2:1 – 72 Сане.
Манчестер Сити – Эдерсон, Компани (Отаменди, 88), Данило, Стоунз, Лапорт (Уокер, 86), Сильва (Гюндоган, 65), Фернандиньо, Стерлинг, Бернарду Силва, Сане, Агуэро.
Ливерпуль – Алиссон, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Вейналдум (Старриж, 86), Хендерсон, Милнер (Фабиньо, 57), Мане (Шакири, 77), Салоҳ, Фирмино.
Огоҳлантиришлар: Ловрен (20), Компани (31), Вейналдум (38), Лапорт (45), Бернарду Силва (89), Эдерсон (90).

Мавзуга оид