Жаҳон | 23:33 / 04.01.2019
6538
1 дақиқада ўқилади

Буркина-Фасодаги элатлараро тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 46 нафарга етди

Фото: AFP 2018 / Ahmed Ouoba

Буркина-Фасода 1 январда бошланган элатлараро тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 46 нафарга етди. Бу ҳақда Faso маҳаллий портали маълум қилди.

Тўқнашувлар 1 январда номаълум кимсаларнинг моси қабиласи вакиллари яшайдиган қишлоққа ҳужумидан кейин бошланган. Маҳаллий аҳоли ҳужумга жавобан фульбе элатини босқинчиларни яширишда айблаб, уларнинг яшаш жойларига бир нечта ҳужум амалга оширган.

Мамлакат ҳукумати вакили Реми Данжину ихтилофни бошлаганларни элатлараро адоватни авж олдиришдан манфаатдор террорчилар деб атаган.  

Мавзуга оид