Жаҳон | 00:57 / 06.10.2024
5265
2 дақиқада ўқилади

Буркина-Фасо олтин қазиб олувчи чет элликларнинг лицензиясини қайтариб олишни бошлади

Олтин Буркина-Фасонинг асосий экспорт маҳсулоти ҳисобланади. 2022 йилнинг ўзида у ерда 70 тоннага яқин олтин қазиб олинган.

Фото: Getty Images

Буркина-Фасо мамлакатда олтин қазиб олиб билан шуғулланувчи айрим чет эл корпорацияларининг лицензиясини чақириб олишни бошлади. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий хунта етакчиси Ибраҳим Траоре маълум қилди.

«Олтинни қандай қазиб олишни ўзимиз биламиз ва нима учун халқаро корпорацияларнинг келиб, уни қазиб олишларига имконият беришимизни тушунмайман. Биз лицензияларни чақириб оламиз», — дейди Траоре.

Reuters агентлигининг қайд этишича, олтин Буркина-Фасонинг асосий экспорт маҳсулоти ҳисобланади. 2022 йилнинг ўзида у ерда 70 тоннага яқин олтин қазиб олинган. Мамлакатда кўплаб компаниялар, жумладан, Британиянинг Endeavour Mining, Австралиянинг West African Resources, Россиянинг Nordgold ҳамда Канаданинг Orezone Gold Corporation корпорациялари фаолият юритиб келади.

Буркина-Фасо — аҳолиси 22 миллионга яқин ва аҳоли жон бошига ЯИМи йилига 988,3 долларни ташкил этадиган Африка ғарбидаги энг қашшоқ давлатлардан бири. Унинг бир қисми «Ал-Қоида» ва ИШИД террорчилик ташкилотлари томонидан назорат қилинади.

2022 йил сентябрда Буркина-Фасода ҳарбий тўнтариш содир бўлган ва ҳокимият тепасига «Кобра» махсус бўлинмаси бошлиғи Ибраҳим Траоре келган эди. Траоре «ўтиш даври президенти» ҳисобланади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти