Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бюджет дефицити қўшимча манбалар ҳисобидан камайтирилади
Ўзбекистонда қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет дефицити камайтирилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилади.
Ҳужжат билан амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда кутилаётган дефицитни камайтириш, шу жумладан солиқ базасини кенгайтириш ва самарасиз харажатларни мақбуллаштириш юзасидан аниқ чоралар амалга оширилади.
Бажариш муддати - йил давомида, ижро учун масъуллар - Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.
Шунингдек, йил бошидан жорий этилаётган божхона тариф сиёсатини татбиқ этиш орқали ташқи бозордаги ўзгаришларнинг иқтисодиётимизга салбий таъсири камайтирилади - чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши мўлжалланган. Бунда ташқи бозордаги ўзгаришларнинг иқтисодиётимизга салбий таъсирини камайтириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилади.
Бажариш муддати - 2019 йил 1 май, ижро учун масъуллар - Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар.
Мавзуга оид
17:52 / 20.02.2026
Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига ўзгартириш киритилди
17:16 / 24.01.2026
Ўзбекистонда педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо белгиланиши кутилмоқда
20:17 / 27.12.2025
Маҳаллий ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари кенгайтирилади
16:32 / 26.12.2024