Эрдўған Афғонистон-Покистон-Туркия саммити бўлиб ўтишини эълон қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййип Эрдўған март ойидан сўнг Истанбулда Афғонистон-Покистон-Туркия саммити ўтказилишини маълум қилди.
"Туркияда 31 мартда ўтказилиши режалаштирилган маҳаллий сайловлардан сўнг Истанбулда Афғонистон-Покистон-Туркия уч томонлама саммити бўлиб ўтади", деди Эрдўған Покистон бош вазири Имрон Хон билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида.
Ўз навбатида, Покистон бош вазири бўлажак саммит муваффақиятли ўтишига умид билдирди.
"Покистон ва Туркия саммит тинчлик жараёнига ҳисса қўшишига умид қилмоқда. Афғонистон халқи 30 йилдан ортиқ вақт давомида азоб чекмоқда. Халқаро жамият ва афғон заминига тинчлик олиб кела оладиган барча унга ёрдам бериши лозим", деди Хон.
Мавзуга оид
17:01 / 08.11.2024
Туркий давлатлар ташкилотининг янги байроғи қабул қилинди
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
17:05 / 04.11.2024
Ўзбекистон президенти Қирғизистондаги ТДТ саммитида иштирок этиши кутилмоқда
17:16 / 01.11.2024