Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 13:38 / 04.01.2019
6165
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятида юз берган ёнғинда уй эгасининг куйган ҳолдаги жасади топилди
Иллюстратив фото
Шу йилнинг 4 январь куни Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида яшаган Б.Ш.нинг уйида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Оқибатда уйнинг 140 кв.м. майдонида томи, шифти, жиҳозлари ёниб зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида Б.Ш.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўрта Чирчиқда юз берган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш