Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар ёғочлар остига яширилган 4,2 млрд сўмлик пиротехника воситалари ва сифати кафолатланмаган биоактив қўшимчаларни фош этишди
Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши кураш бошқармаси ҳамда Бухоро вилояти божхоначилари томонидан катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний кириб келишининг олди олинди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни давлатдан Бухоро вилоятида фаолият кўрсатувчи “Жуизар” масъулияти чекланган жамияти номига импорт тартибида олиб келинган ёғоч маҳсулотлари божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада вагонлар остки қисмига яширилган умумий қиймати 4 миллиард 220 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 19 турдаги 102 минг 118 дона пиротехника воситалари ҳамда 56 турдаги 5613 дона “Герболайф” номли сифати кафолатланмаган биоактив қўшимчалар борлиги фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
17:41 / 17.01.2026
Ноқонуний пақилдоқ ва салют отишнинг жазоси кучайтирилди
19:43 / 13.01.2026
Хавфлилик даражаси енгил бўлган пиротехника буюмларига рухсат берилади
17:53 / 01.01.2026
Фарғонада қўлбола салют отганлар жавобгарликка тортилди
12:29 / 28.12.2025