Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мингдан зиёд ҳарбийлар иштирокида марафон бўлиб ўтди
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Бугун, 5 январь куни Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси шахсий таркиби томонидан 5 километрлик масофага югуриш бўйича соғломлаштириш акцияси ташкил этилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Унда Қуролли Кучлар академиясининг барча ҳарбий хизматчилари, ёшлар ва фахрийлар, қолаверса, кўплаб хотин-қизлар ҳам иштирок этди. Иштирокчилар Академия дарвозасидан бошланиб, Мустақиллик қўчаси, Кичик халқа айланма йўли орқали кўприк таги билан Махтумқули ва Мирзо Улуғбек шоҳ кўчалари ҳамда Паркент чорраҳаси бўйлаб югуришди. Унда 1000 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар ҳамда ёшлар қатнашди.
“Ушбу югуриш акцияси бошқаларидан алоҳида ажралиб турадиган жиҳатларга бой бўлди. Жумладан, давлатимиз байроғини баланд кўтариб, сафни бузмай, бир хил тарзда югураётган юзлаб иштирокчиларни кўча юзида кузатиб турган томошабинлар ҳам қизғин олқишлади, уларга қўшилиб «Финиш» томон олға интилди”, дейилади хабарда.
Марафон сўнгида турли ёш номинацияси бўйича ғолиб бўлган иштирокчиларга мудофаа вазири ўринбосари, Академия бошлиғи полковник Азизбек Икрамов диплом ва эсдалик совғаларини топширди.
Мавзуга оид
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
14:37 / 21.03.2026
Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШда ўтказилган мусобақада рекорд натижа қайд этишди
23:00 / 15.01.2026