Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоят ИИБ вакиллари Андижон тумани аҳолиси билан мулоқотлар ўтказди
Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг сектори ҳисобланган Андижон туманида яшовчи аҳолини кунлик ижтимоий масалаларини ўрганиш ишлари тизимли ташкил этилган. Жумладан, туманнинг Бахт, , Полосон, Ойжамол ва Саноат МФЙларида яшовчи аҳоли иштирокида учрашув-мулоқот ўтказилди, дея хабар беради бошқарма ахборот хизмати.



Учрашувларда ҳудудда яшовчи кишиларнинг бугунги кунда қийнаб келаётган муаммолар ечими, қиш мавсумини беталофат ўтказиш, хонадонларда фуқароларнинг эҳтиётсизлиги оқибатида келиб чиқаётган табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш, унинг аянчли оқибатларидан фуқароларни огоҳликка чақириш кераклигига алоҳида эътибор қаратилди. Ходимлар мулоқот давомида маҳалла ёшларига таниқли адибларнинг бадиий асарларини топширдилар.



Сектор раҳбарининг ташаббуси билан ҳудуддаги ижтимоий кўмакка муҳтож 80 та оилаларга суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди. Шунингдек, 120дан зиёд оилалар ҳолидан хабар олиниб, мавжуд муаммоларига ечим топилди.
Мавзуга оид
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026
“Эгнидаги формасига ишониб қолибман” – Андижонда ЙХҲБ инспектори одамларни чув туширди
21:08 / 26.04.2026
Андижонда икки кишини катта пул эвазига ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилган шахс ушланди
22:05 / 12.04.2026