8 январь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 8 январь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир, қор), туман тушиши кутилади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ - 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши кутилади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши кутилади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиб, туман тушиши кутилади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши кутилади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ - 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади.