Ўзбекистон | 14:43 / 04.05.2026
5051
1 дақиқада ўқилади

🔴 LIVE: Воҳада +40 даража иссиқлик

6-8 май кунлари республикага иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиб, Қизилқум чўлларида ҳаво ҳарорати максимумлари +40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Ҳафта бошлари ва дам олиш кунлари минтақада яна кучли жала ҳодисалари бўлиши, айрим ҳудудларда сув босиши, сел ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Мутахасислар майнинг иккинчи декадаси яна ёғинларга бой, бироз салқин ўтишини, учинчи ўн кунлик эса эҳтимолий қуруқ ва иссиқ кунлар кўп бўлишига ишораларни қаратмоқдалар.

Бу каби беқарор об-ҳаво муҳити қишлоқ хўжалик тармоқлари, хусусан буғдой ўсимликларида сариқ, қўнғир занг касалликлари кўпайишиги, ҳудудудларда булут ости шамоллари сабаб, буғдой ниҳолларининг ётиб қолишига олиб келиши мумкин. Кучли жала ва ортидан ҳаво ҳароратининг юқори кўтарилиши экин далаларида қатқалоқ ҳодисаларини кўпайтиради.

Шокир Шарипов
Муаллиф Шокир Шарипов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид