2018 йилда неча муҳожир ҳалок бўлгани ва бедарак йўқолгани маълум қилинди
2018 йил давомида деярли 4600 муҳожир ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги маълум қилди.
“Биздаги маълумотларга кўра, камида 4592 муҳожир йўлда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган”, деб айтган ташкилот вакили Леонард Дойл Женевадаги брифингда.
Дойлнинг айтишича, қурбонларни санаш жараёни давом этмоқда, чунки бир қатор манбалардан ҳали маълумотлар олинмаган.
Қурбонларнинг ярмидан кўпи (2 297 киши) Африкадан Европага Ўрта ер денгизи орқали ўтиш йўналишига тўғри келади.
Жумладан, Шимолий Африкада 567 киши, Африканинг Саҳрои кабирдан жанубда жойлашган давлатларида 559 киши, Мексика ва АҚШ чегарасида 393 киши, Африка шохи минтақасида 274 муҳожир ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.
ХМТ маълумотларига кўра, кейинги ўринларда Яқин Шарқ (121 киши), Европа (109), Марказий Америка (77), Жануби-шарқий Осиё (68) ва Марказий Осиё (52) келмоқда. Бошқа минтақаларда қурбонлар сони анча камроқни ташкил қилган: Кариб ҳавзасида 34 киши ва Жанубий Америкада 27 киши.
ХМТ вакилининг маълум қилишича, 2018 йилда Европага Ўрта ер денгизи орқали 116 мингдан кўпроқ муҳожир келган.
2018 йил ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган муҳожирлар сони 3000 дан ошган қаторасига 5-йил бўлди.
Мавзуга оид
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
12:30 / 01.11.2024
Европадаги қурол ишлаб чиқарувчилар маблағ етишмаслигидан шикоят қилмоқда
11:50 / 01.11.2024