Жамият | 17:38 / 09.01.2019
21400
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд ва Фарғонада валютафурушлар қўлга олинди 

Иллюстратив фото

Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Ургут туман бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда фуқаролар О. ва У. ҳар бир АҚШ долларини 8400 сўмдан ҳисоблаб, 10300 АҚШ долларини 86,5 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар. Улардан 10841 АҚШ доллари ва 2,5 млн. сўм ашёвий далиллар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар О. ва У.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган

Унда фуқаро К. ҳар бир АҚШ долларини 8420 сўмдан ҳисоблаб, 7500 АҚШ долларини 63,1 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланган. Ундан 7500 АҚШ доллари ашёвий далиллар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро К.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид