Япония АҚШ авиацияси машғулотлари учун кимсасиз оролни сотиб олишга қарор қилди – ОАВ
Япония мудофаа вазирлиги АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари авиаташувчи кемаларидаги самолётларнинг машғулотларини кўчириш учун мамлакат жануби-ғарбидаги Кагосима префектурасида жойлашган Магэ оролини 16 млрд иенга (147 млн доллар) сотиб олишга қарор қилди. Бу ҳақда Yomiuri нашри хабар берди. Дастлабки келишув жорий ҳафтада имзоланади.
Ҳозирда Токиодаги хусусий компанияга тегишли кимсасиз орол март охиригача ҳарбийларга топширилади. Самолётларнинг кемалар палубасидан учиши ва уларга қўниши машғулотлари катта шовқин билан кечади ва Японияда аҳоли ҳамда маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идоралари томонидан норозиликларга олиб келган.
Шу сабабли бу машғулотлар деярли кимсасиз бўлган Иводзима оролига кўчирилганди. Бироқ бу орол жуда олисда – Токиодан 1200 км узоқликда жойлашган.
Натижада 2011 йилдаёқ икки давлат ҳарбийлари машғулотлар полигонини Магэ оролига кўчириш масаласини кўриб чиқишни бошлашган. Бу орол АҚШнинг Хонсю оролидаги Ивакуни авиабазасидан 400 км узоқликда жойлашган. Бу ерга ҳозирда АҚШ палуба авиациясининг 60 га яқин самолёти ўтказилган.
Майдони 8 квадрат километрни ташкил қиладиган оролда аэродром ва Япония қуролли кучларининг бошқа объектларини қуриш мўлжалланмоқда. Кейинчалик бу объектлардан АҚШ ҳарбий авиацияси билан биргаликда фойдаланилади.
Мавзуга оид
18:33 / 17.09.2024
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида муҳим минераллар бўйича меморандум имзоланди
14:10 / 17.09.2024
АҚШ Гуржистонда «демократияга путур етказилгани» учун санкциялар киритди
22:54 / 16.09.2024
Эрон президенти ўз мамлакати ядро қуроли яратиш нияти йўқлигини айтди
19:53 / 16.09.2024