ОАВ Nissan собиқ раҳбарини сўроқ қилиш тўхтатилгани ҳақида хабар берди
Nissan автомобиль концернининг собиқ раҳбари Токиодаги қамоқхонада касал бўлиб қолди, унинг иши бўйича сўроқлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги ишбилармоннинг адвокатларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Карлос Гоннинг тана ҳарорати кўтарилиб кетган. Шифокор унга ётоқ режимига амал қилишни тавсия этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Renault-Nissan-Mitsubishi автомобиль альянси собиқ раҳбари Карлос Гон Токио прокуратураси томонидан молиявий найранглар бўйича ўзига қўйилган айбловларни ёлғон, деб атаганди.
Шунингдек, унинг маълум қилишича, ўзининг ҳибсда бўлиши адолатсизликдир.
«Менга ёлғон айбловлар қўйилди, менинг ҳибсга олинишим адолатсизлик. Nissan’га ҳеч қандай зарар етказмаганман», - деди Гон.
Мавзуга оид
20:03 / 08.11.2024
Nissan савдолар тушиб кетгани туфайли минглаб ходимларини ишдан бўшатади
21:25 / 18.03.2024
Nissan нега Ўзбекистонга кирмаган? Компаниянинг ўзбек менежери билан суҳбат
17:41 / 24.05.2023
340 от кучига эга “супергибрид” Nissan Х-Trail Хитой бозорида сотувга чиқди
20:14 / 07.03.2022