Жаҳон | 10:11 / 11.01.2019
7804
1 дақиқада ўқилади

АҚШ молия вазири Россияга қарши «қаттиқ» санкцияларни сақлаб қолишга ваъда берди

Фото: REUTERS

АҚШ молия вазири Стивен Мнучиннинг вакиллар палатасидаги ёпиқ брифинг якунлари бўйича маълум қилишича, Қўшма Штатлар Россияга нисбатан «қаттиқ» санкциялар сиёсатини давом эттиради. Вазирнинг сўзлари The Hill томонидан келтирилди.

Мнучиннинг қайд этишича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Россияга нисбатан «қаттиқ» ҳаракат қилмоқда. Унинг қўшимча қилишича, амалдаги ҳукумат Россияга қарши санкцияларни аввалги барча маъмуриятларга қараганда кўп киритди.

«Биз буни давом эттирамиз [Россияга қарши санкциялар жорий этишни]», - дея айтиб ўтган Мнучин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид