Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва Лукашенконинг таҳдидига жавоб қайтарди
Фото: РИА Новости
Россия Белоруссия билан стратегик ҳамкорликни ривожлантиришни шубҳа остига қўймайди. Бу ҳақда Россия ТИВ вакили Мария Захарова маълум қилди, деб хабар берди «Интерфакс».
Захарованинг таъкидлашича, Белоруссия Россиянинг «ишончли иттифоқчиси ва ҳамкори» ҳисобланади.
«Бу мамлакатимиз ташқи сиёсат концепциясида мустаҳкамлаб қўйилган», деди у.
Аввалроқ Белоруссия президенти Александр Лукашенко агарда нефть соҳасидаги солиқлар сиёсатида компенсация бўйича келишувга эришилмайдиган бўлса, Россия ягона иттифоқчисидан айрилиб қолиши мумкинлигини айтганди.
Ўтган йилнинг декабрида Лукашенко нефть соҳасидаги солиқ сиёсати оқибатида Белоруссия яқин йилларда 10,5 миллиард доллар йўқотиши мумкинлигини билдирган.
Мавзуга оид
20:55 / 29.01.2026
Москванинг «Домодедово» аэропорти аукционда «Шереметево» аэропортига сотилди
10:30 / 21.01.2026
Лукашенко Трампнинг “Тинчлик кенгаши”га қўшилишга рози бўлди
13:56 / 08.01.2026
Собиқ депутат Россия Конституциявий судида “чет эл агентлари” ҳақидаги қонунга қарши чиқди
15:24 / 31.12.2025