Жаҳон | 15:36 / 11.01.2019
21408
1 дақиқада ўқилади

Россия самолёти экипажи эшикни ёпишни эсдан чиқарди ва ярим йўлда лайнерни ортга қайтарди

Фото: Сергей Пивоваров / РИА Новости

«Руслайн» авиакомпанияси авиалайнери самолёт салонида ёпилмай қолиб кетган эшик туфайли йўлнинг ярмидан ортга қайтди. Бу ҳақда «Интерфакс» Москва аэропортининг авиадиспетчерлик хизматларига асосан хабар бермоқда.

Авиалайнер Москванинг Внуково аэропортидан Белгородга 11 январь куни эрталаб парвоз қилаётганди, бироқ бир неча соатдан сўнг экипаж кабинасидаги датчик салон эшикларидан бири ёпилмаганини кўрсатди. Экипаж самолётни парвозга чиққан аэропортга қайтаришга қарор қилди.

Декабрда Сиетлдан (АҚШ) Далласга парвоз қилган Southwest Airlines авиакомпанияси самолёти бортда эсдан чиқариб қолдирилган донор органи туфайли парвоз қилган аэропортга қайтганди. Парвоз вақтида лайнер капитани бу ҳақда йўловчиларга хабар берди ва улар аввалига эшитганларидан ҳайратга тушишди. Бироқ, кейинчалик улар бу кимнидир ҳаётини сақлаб қолиши мумкин эканидан хурсанд бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ экстремал шароитда энг катта самолётнинг хавфли қўниши видеога олинганди.

Мавзуга оид