Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар:
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинди:
“Тиббий фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан, халқ табобати усулларини қўллаган ҳолда тиббий фаолиятни лицензиялаш лицензияловчи орган ҳузурида ташкил этилган халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда Тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш махсус комиссияси томонидан Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерфаол давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) орқали амалга оширилади.
Халқ табобати усулида хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тиббий фаолиятни лицензиялаш учун белгиланган тартибда (тиббий таълим маълумоти мавжудлиги талаби бундан мустасно) амалга оширилади”.
10-банд “а” кичик бандининг иккинчи хатбошидаги “врач-мутахассисларда” сўзлари “врач-мутахассисларда (олий тиббий таълим маълумотига эга бўлмаган, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланувчи шахслардан ташқари)” сўзлари билан алмаштирилди.
Мавзуга оид
20:41 / 24.09.2024
“5 октябрдан Умра турфирмалари амалдаги лицензияси билан ишлай олмайди” – Дин ишлари бўйича қўмита
11:58 / 04.09.2024
Akfa университети лицензияга эга бўлмаган таълим йўналишига талабаларни қабул қилган
20:46 / 19.07.2024
«Ўзбекконцерт» лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўрди
11:50 / 13.06.2024