Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура: 343 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди
Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижроси устидан тизимли назорат амалга оширилмоқда, дея хабар беради маҳкама матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ўтган йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ижроси ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганилиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этган 216 та қарор ва топшириқлар ижроси бажарилиши таъминланди.
Мазкур текширишлар давомида асосий эътибор президент қарор ва топшириқларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этилишига ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга қаратилди.
Текширишлар натижасига кўра, 343 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди ҳамда қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 8 та жиноят ишлари қўзғатилди.
Шу билан бирга, 144 та тадбиркорлик субъектларига 114,5 млрд. сўм ва 281,3 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун 1121 гектар ер майдони ажратилиши ҳамда 126 та қишлоқ хўжалиги техника ва агрегатлари етказиб берилиши, 26 млрд. сўм, 1,9 млн. АҚШ доллари ва 2,5 млн. евро миқдордаги кредит маблағларининг қайтариш муддатини узайтиришга амалий ёрдам кўрсатилди, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш учун 89 млрд. сўм миқдоридаги пул маблағлари ажратилиши таъминланди.
Президент қарорларини сўзсиз ижросини таъминлаш борасидаги назорат фаолияти давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
09:02 / 28.03.2026
Чиқиндиларни ноқонуний олиб кетиш учун жавобгарлик белгиланди
10:53 / 12.03.2026
Электр ва газга ноқонуний уланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
09:30 / 04.03.2026