Олимлар саратоннинг асосий белгиларини маълум қилишди
Макмиллан маркази олимлари саратондан дарак бериши мумкин бўлган белгиларни маълум қилишди. Бу ҳақда Daily Express маълумот тарқатди.
Тадқиқотчилар томонидан белгилаб берилган асосий аломатлар орасида - ичак ёки қовуқ ишидаги ўзгариш, оғир йўтал ёки хириллаш, ошқозон бузилиши ёхуд ютишда қийналиш. Шунингдек, белгилар орасида яраларнинг узоқ вақт давомида битмаслиги, кўп қон кетиши, холларнинг ўзгариши, кўкрак қафаси ёки бошқа жойлардаги қаттиқлик ҳам мавжуд.
Таъкидланишича, кўрсатилган аломатлар онкологик касалликни аниқ кўрсатмайди, бироқ улар шифокорга мурожаат қилиш учун сабаб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда йилига қанча беморда онкологик касаллик аниқланаётгани айтилганди.
Мавзуга оид
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
17:42 / 08.11.2024
Олимлар саратоннинг энг агрессив шаклларини енгиш усулини ўрганди
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024