Париж марказида юз берган портлаш натижасида 20дан ортиқ киши жароҳатланди
Париж марказида газ сизиб чиқиши оқибатида юз берган портлаш натижасида 20дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Париж префектураси маълум қилди.
BFM телеканалининг хабар беришича, жароҳатланганларнинг бир неча нафари оғир аҳволда.
ОАВнинг маълум қилишича, портлаш Тревиз кўчасидаги нон цехида газ сизиб чиқиши натижасида содир бўлган. Портлаш юз берган вақтда цех ишламаётган бўлган.
Портлаш шу даражада кучли бўлганки, тўрт қаватли бинонинг биринчи қаватида жойлашган цех бутунлай йўқ бўлиб кетган. Яқин атрофдаги уйларнинг дераза ромлари синиб кетган.
Ёнғин хавфсизлик хизмати қўшни биноларда эвакуация ишларини олиб бормоқда. Аксарият кўчалар ёпиб қўйилган. Хабар қилинишича, ўт ўчирувчиларнинг ҳаракатларига қарамасдан, ёнғин давом этмоқда.
Forte explosion dans le 9e à Paris: un témoin raconte la scène pic.twitter.com/FJjFirLsgl
— BFMTV (@BFMTV) January 12, 2019
Мавзуга оид
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
09:30 / 25.10.2024
Ливанга ёрдам бериш учун Парижда тахминан 1 млрд евро йиғилди
22:36 / 24.10.2024
Париждаги Нотр-Дам соборига кириш пулли бўлади
17:04 / 22.10.2024