22:55 / 13.01.2019
23430

Ўзбекистон йирик ғалабага эришди ва кейинги босқичга чиқди

Фото: KUN.UZ

Осиё Кубогининг гуруҳ босқичида F гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда. 

Иккинчи турни Туркманистон терма жамоасига қарши ўтказган Эктор Купер жамоаси йирик ғалабага эришишди. Ўйиннинг биринчи бўлимида Элдор Шомуродов дубль қайд этди, Жавоҳир Сидиқов ва Жалолиддин Машарипов биттадан голни ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди - 4:0.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида шу ҳисоб сақланиб қолди.

Бу ғалабадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ пешқадамига айланди ва очколари сонини 6тага етказиб, муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилди. Айни вақтда Японияда ҳам 6 очко бор, аммо японлар тўплар нисбати туфайли иккинчи ўринда қолган.

17 январь куни Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўзаро учрашувда гуруҳ ғолиблиги масаласини ҳал қилишади.

Осиё Кубоги. Гуруҳ босқичи
2-тур

Туркманистон - Ўзбекистон 0:4

Голлар: 0:1 – 17 Сидиқов, 0:2 – 24 Шомуродов, 0:3 – 40 Машарипов, 0:4 – 42 Шомуродов.

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов (Даврон Ҳошимов, 46), Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Аҳмедов (Фозил Мусаев, 76), Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Жавоҳир Сидиқов (Икром Алибоев 68), Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов.

Туркманистон: Маммет Ўрозмуҳаммедов , Зафар Бобожонов, Сапар Меканов, Везиргелди Илясов, Гурбангелди Батиров, Сардор Аннаўрозов, Арсланмурат Омонов (Титов, 65), Руслан Мингазов, Аҳмет Атаев (Аннаев, 44), Расул Хўжаев, Воҳид Ўрозсаҳедов (Аннадурдиев, 46).Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов (71).

Top