23:20 / 13.01.2019
25462

Туркманистон термаси бош мураббийи: «Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман»

Фото: KUN.UZ

Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 2-туридаги Туркманистон–Ўзбекистон учрашувидан (0:4) кейинги матбуот анжуманида дастлаб Туркманистон термаси бош мураббийи Язгули Хўжагелдиев иштирок этди.

– Ўзбекистондан шундай ўйин кутганмидингиз?
– Афсуски, Ўзбекистон термасини табриклашдан бошқа иложим йўқ.

– Жамоа Японияга қарши муносиб ўйнаб, иккита гол урган эди. Бир неча кун ичида нима бўлдики, жамоа ўйини бундай салбий томонга ўзгарди?
– Афсусдаман, аммо бу саволга жавоб беришим қийин.

– Жамоангиздаги деярли барча футболчилар - битта клуб («Олтин аср») вакиллари. Термадаги рақобат ҳақида нима дея оласиз?
– Ҳаммаси эмас, бошқа клублардан ҳам футболчиларимиз бор.

– Эктор Купер ҳимоявий услубда ўйнаши кутилган эди, унинг ўйин услуби аслида сизнингча қандай бўлиб чиқмоқда? Гуруҳдан чиқа олишингизга ишонасизми?
– Албатта, плей-оффга чиқиш имконимиз бор. (Биринчи савол жавобсиз қолдирилди)

Туркманистон терма жамоаси ўтказиб юборилган голлар сонининг кўплиги ҳисобига (икки ўйинда 7та) энг яхши учинчи ўрин эгаларидан бири сифатида кейинги босқичга чиқиш имкониятини камайтириб юборди. Жамоа 3-турни 17 январь, пайшанба куни Уммон термасига қарши ўтказади.

Top