Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла парламенти раҳбари ҳибсга олинди
Венесуэла махсус хизматлари мухолиф парламент раҳбари Хуан Гуаидони ҳибсга олишди. Ҳозирда унинг қаердалиги номаълум, деб хабар берилган Гуаидонинг твиттерида.
“Бутун дунё ва мамлакатни бугун, 13 январда Боливар миллий разведка хизмати қўмондонлиги (SEBIN) миллий ассамблея раҳбари Хуан Гуаидони қўлга олганидан огоҳлантирамиз, биз унинг қаерда эканлигини билмаймиз”, дейилган хабарда.
Бу хабар шунингдек миллий ассамблея саҳифасида ҳам пайдо бўлган.
Аввалроқ Гуаидо ҳарбийлар ва халқаро ҳамжамият кўмагига таяниб ҳокимият тепасига келишга умид қилаётгани маълум қилинганди.
Мамлакат президенти Николас Мадуро 10 январда иккинчи президентлик муддатига қасамёд келтирди. Венесуэланинг Вашингтонда қувғинда бўлган олий суди 11 январда Гуаидони ўз зиммасига президент ваколатларини олишга чақирган. Гуаидонинг ўзи ҳам бунга тайёрлигини маълум қилган. Унинг айтишича, конституция унга янги президент сайловларини тайинлашга ижозат беради.
Мавзуга оид
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026