Жамият | 17:30 / 14.01.2019
24652
1 дақиқада ўқилади

Қуш парвози баландлигидан фоторепортаж: Андижонда Ватан ҳимоячилари куни

Андижонда 14 январь - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни ўзгача руҳда нишонланди. Сана муносабати билан барча туман ва шаҳарларда байрам тантаналари ташкил этилди.

Вилоят маркази Андижон шаҳрида бўлиб ўтган тадбирларда 40 минг нафардан зиёд киши иштирок этди.

Шаҳар марказидаги - Шароф Рашидов, Амир Темур ва Алишер Навоий кўчалари бўйлаб Андижон ҳарбий гарнизони қошидаги қисмлар бўлинмалари, Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, «Ватанпарвар» ташкилоти ходимлари, вилоятда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар вакиллари томонидан тантанали парад ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги биноси олдидаги майдонда кўргазмали чиқишлар намойиш қилинди.

Истироҳат боғида эса ёшлар ҳарбий техника воситалари билан танишишди.

Kun.uz мухбири мазкур тантаналарнинг қуш парвози баландлигидан олинган кўринишларини тақдим қилади.

Элмурод Эрматов, Андижон

Kun.uz мухбири

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид