Жаҳон | 19:17 / 14.01.2019
11604
1 дақиқада ўқилади

Трамп АҚШда нефть қазиб олиш ҳажми ўсишини "Россия учун ёмон хабар" деди

Фото: AP Photo / Evan Vucci

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШда нефть қазиб олиш ҳажми ўсиши "Россия учун ёмон хабар" эканлигини айтди.

"АҚШда ёнилғи нархи тушмоқда, чунки президент Трамп энергетика бошқарувини камайтирди ва энди ҳар қачонгидан кўпроқ нефть ишлаб чиқаряпмиз", деб ёзди АҚШ президенти ўз Twitter саҳифасида.

"Аммо бу Россия учун ёмон хабар, Трамп нима учун бундай қилиши мумкин? Кремлга ишлайди деб ўйлашганмиди?" деб қўшиб қўйди Трамп.

Трамп аввалроқ АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатлар вақти келиб яхшиланишига умид қилаётганлигини ёзганди.

Мавзуга оид