Жаҳон | 22:11 / 15.01.2019
6126
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған АҚШнинг Суриядан чиқиб кетишини тўғри қадам деб атади

Фото: kremlin.ru

 АҚШнинг Суриядан чиқиб кетиши тўғри қадам, деди Туркия президенти Ражаб Эрдўған.

"АҚШнинг Суриядан чиқиб кетиши – бу тўғри йўналишдаги қадам, чунки Сурия инқирозини бу мамлакат жароҳатларининг битиши фойда, чуқурлашиши эса зарар келтирадиган мамлакатларгина бартараф этиши мумкин", дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда "Коммерсант" газетаси.

Шу билан бирга, Эрдўған Анқарада "Туркия ва Суриянинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид соладиган ҳеч қандай ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги ҳақида доимо очиқ айтиб келинганини" қўшиб қўйди. 

Унинг сўзларига кўра, Туркия "қўшни мамлакат ҳудудий яхлитлигини сақлаб қоладиган сиёсий йўл тарафдоридир".

Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғлу АҚШ президенти Дональд Трампни Анқара Суриядаги курд кучларига қарши ҳужум қилса, АҚШ унга қарши иқтисодий чоралар кўриши ҳақидаги твити учун танқид қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид