Ўзбекистон | 18:07 / 15.01.2019
10681
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 50 млн евролик янги онкологик клиника бунёд этилади

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Маълумки, Германия тиббиёти энг ривожланган давлатлар сирасига киради. Айниқса, онкология йўналишида кўплаб ютуқларга эришган. Бу борада профилактика, касалликни эрта аниқлаш, юқори технологик даволаш ҳамда реабилитация борасида катта натижаларни қўлга киритгани таҳсинга лойиқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда OPASCA German Oncology Solutions GmbH томонидан 50 миллион евро қийматидаги энг сўнгги технология ва жиҳозлар билан таъминланган, замонавий клиника бунёд этиш ҳамда Германиянинг нуфузли Мангейм университети клиникаси билан ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди.

– Натижада, ўта оғир, мураккаб ва гумонли ҳолатларга ҳам аниқ ташхис қўйиш ва самарали даволаш имкони юзага келади. Энг муҳими, ушбу замонавий шифохонада германиялик етакчи мутахассис ва олимлар доимий асосда ишлайди, – дейди соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов. – Бундан ташқари, Мангейм университети клиникаси профессорлари томонидан ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш йўлга қўйилади. Шу тариқа мамлакатимиз тарихида биринчи маротаба тиббиётнинг барча йуналишлари бўйича Германиянинг энг илғор тиббиёт марказида мутахассисларимизни мунтазам тайёрлаш ҳамда малака ошириш тизимига асос солинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид