Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзмиллийбанк KfW IPEX-Bank (Германия) билан 100 миллион евро миқдоридаги шартнома имзолади
2019 йил 14 январь куни Берлинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Германия Федератив Республикасига давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида Ўзмиллийбанк ва Германиянинг KfW IPEX - Bank ўртасида 100 млн. евро миқдоридаги шартнома имзоланди.
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида иқтисодиётнинг барча истиқболли йўналишларида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконини берадиган Европа технологиялари негизидаги лойиҳаларга катта эътибор қаратилмоқда.
Имзоланган битим KfW IPEX - Bank билан Ўзмиллийбанк ўртасида йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун минимал суммаси 5 млн. евро ва 10 йилгача муддатга мўлжалланган узоқ муддатли кредит линиясини тақдим этишда янги ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.
Ушбу шартноманинг, бошқа Европа банкларидан жалб қилинган кредит линиялари билан таққослаганда, асосий устунлиги - Германия ва бошқа Европа Иттифоқи мамлакатларидан юқори технологияли Европа ускуналари ва хизматлари импорт қилишни кўзда тутган иқтисодиётнинг барча секторлари лойиҳаларини Euler Hermes, SACE ва SERV каби Экспорт кредит агентликлари (ЭКА) суғурта қопламаси остида молиялаштириш ҳисобланади.
Ўзмиллийбанк ва KfW IPEX - Bank ҳамкорлиги Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга янги суръат бағишлайди, шунингдек, бошқа истиқболли йўналишларда икки томонлама муносабатларни фаоллаштиришга хизмат қилади.
KfW IPEX-Bank KfW гуруҳининг банк бирлиги бўлиб, у 2008 йилда гуруҳ аъзоси сифатида ташкил этилган. KfW IPEX-Bankнинг асосий вазифаси - лойиҳа ва экспортни молиялаштириш соҳаларида Германия ва Европадаги компанияларнинг иқтисодиёти ва фаолиятини қўллаб-қувватлашдан иборат. Банк активлари 30,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. KfW IPEX-Bank бутун дунёдаги қўплаб йирик компанияларини молиялаштиришда шерик бўлиб, Лондондаги филиал ва Абу-Даби, Истанбул, Йоханнесбург, Мехико, Москва, Мумбай, Нью-Йорк, Сан-Паулу ва Сингапурдаги ваколатхоналарига эга.
Сайт: www.nbu.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026