Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна бир Dreamliner ишдан чиқди. Uzbekistan Airways ҳозирча расман изоҳ бермади
Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясига қарашли Boeing 787-8 Dreamliner 11 январь куни Дубайдан учиб келгандан сўнг, рейсдан олинган. UZ24 манбаси хабарига кўра, унинг моторидан қиринди топилган. Мотор шу қиринди ҳисобига ишдан чиққан.
Регистрация рақами UK-78701 бўлган бу самолёт кейинги вақтларда ишдан чиққан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ширкати ихтиёридаги иккинчи Dreamliner’дир.
Ҳозирча Uzbekistan Airways раҳбарияти ҳали икки йил ҳам ишлатилмаган энг қиммат йўловчи самолётларининг кетма-кет ишдан чиқаётгани ҳақида расмий ахборот бермади.
2018 йилнинг 24 декабрь куни Uzbekistan Airways’га қарашли, Москва-Тошкент йўналишида HY604 рейсини амалга оширган, регистрация рақами UK-78702 бўлган Boeing 787-8 Dreamliner самолёти парвози 1 соату 18 дақиқага кечиккан, бунга самолётда техник носозлик юзага келгани сабаблиги айтилганди.
«Озодлик» нашри рейсга қўйилганига икки йил тўлмаган қимматбаҳо самолётнинг мотори ишдан чиққани ҳақида хабар берганди. Uzbekistan Airways бу хабарга муносабат билдириб, рейс ҳақиқатан ҳам 1 соат 18 дақиқага ушланиб қолгани, лекин бунга йўловчиларни самолётга чиқариш ва ҳаво кемасининг музлашга қарши ишлови билан боғлиқ масалалар сабаб бўлгани ҳақида маълум қилган, хориж нашрини эса асоссиз маълумот тарқатишда айблаганди.
Мавзуга оид
18:47 / 21.08.2025
Uzbekistan Airways йўловчилар шахсий маълумотлари тарқаб кетгани ҳақидаги хабарни рад этди
19:00 / 14.08.2025
Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!
11:22 / 01.08.2025
Uzbekistan Airways Тошкент–Андижон йўналишида мунтазам авиақатновларни бошлайди
21:59 / 28.07.2025