«LG OLED шаршаралари» инсталляцияси CES меҳмонларини ҳайратда қолдирди
CES 2019да LG стенди меҳмонларини OLED шаршаралари бўлган ўзига хос инсталляция ажойиб таассурот қолдирди.
LG Electronics (LG)нинг эгилувчан дисплейлардан ташкил топган ҳайратланарли инсталляцияси CES 2019 кўргазмаси меҳмонларининг эътиборини жалб этди. «LG OLED шаршаралари» дисплейи эгилувчан ва текис бўлган 260та рақамли экрандан иборат бўлиб, CES кўргазмасининг ўн минглаб меҳмонларига мўъжизакор табиат таассуротларини тақдим этди.
«LG OLED шаршаралари» Лас-Вегасдаги конференц-марказнинг асосий кириш эшиги ёнидаги LG стендида ўрнатилган бўлиб, у 76та эгилувчан, 76та туртиб чиққан ва 112та текис 55 дюймли LG OLED экранларидан ташкил топган. «LG OLED шаршаралари» - бу CES 2018даги «LG OLED Каньони» ва CES 2017даги «LG OLED Тоннели» инсталляцияларининг давомидир.
CES иштирокчилари баландлиги 20 фут ва эни 65 фут бўлган, чўл барханлари, шаршаралар, океанлар ва ранглар жилосини акс эттирган LG OLED шаршараларини кўриб , ҳайратга тушишди. Ўта сифатли видеотасвир 2019 йилги LG OLED телевизорлари жиҳозланган мукаммал овоз тизими ёрдамида янада самарали акс этади.
LG OLED технологияси юқори сифатли дисплейларнинг янги тоифасини яратди. Улар бошқа ҳар қандай ёруғлик диодли суюқ кристалли дисплейлардан фарқли ўлароқ, идеал қора ранг ва турли ранглар тиниқлиги сабабли ажойиб тасвирни бера олади. OLED технологиясида ўзи нур таратадиган пикселлардан фойдаланилади, улар ёрқинлик ва тасвир сифатини таъминлаш мақсадида алоҳида-алоҳиа ёнади ва ўчади. Ёруғликнинг алоҳида манбаси бўлмаган дисплейлар ўта енгил ва юпқа бўлиб, уларни рулон каби ўраб қўйиш имконини беради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022
LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
09:00 / 19.08.2022
LG CordZero А9 Essential ишончли ёрдамчи билан самарали тозалаш
16:59 / 11.08.2022