23:30 / 16.01.2019
37338

«Насьонал» Рашидов трансферини эълон қилди

Португалиянинг «Насьонал» клуби Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Сардор Рашидов трансферини эълон қилди.

«Локомотив»нинг собиқ футболчиси янги клуби билан 2,5 йиллик шартномани имзолади.

«Насьонал» клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Рашидовда Қатар, Саудия Арабистони ва БАА клубларидан таклиф бўлган. Аммо у Европада тўп тепишга қарор қилган.

Маълумот ўрнида, Сардор Рашидов фаолиятида «Бунёдкор», Қатарнинг «Ал-Жайиш», БААнинг «Ал-Жазира» клубларида ҳам ўйнаган. Ўзбекистон терма жамоаси сафида 46та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол урган.

Мадейра оролининг «Насьонал» клуби Португалия чемпионатининг 17 туридан сўнг, 19 очко билан 18та жамоа ичида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Top