Ўзбекистон | 19:03 / 17.01.2019
23959
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қанча ишсиз аёл бор?

Ўзбекистонда 1 миллион атрофида ишсиз аёл бор, бунга доимий иш ўрнига эга бўлмаган, мавсумий ишларда банд аёллар қўшилса, уларнинг сони 2-2,5 миллионни ташкил қилади. Kun.uz мухбири Бандлик ва меҳнат вазирлиги бошқарма бошлиғи Темур Маҳмудовнинг Халқаро Пресс-клуб сессияси доирасида берган маълумотларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.  

"Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ўрта ҳисобда жами иқтисодий фаол аҳолининг 9,3 фоизини ташкил қилади. Аёллар кесимида эса 13 фоиз кўрсаткич қайд этилган, бу Ўзбекистонда ўртача 1 миллион атрофида ишсиз аёл бор дегани. Бу ҳақиқий ишсиз аёллар. Бироқ аксарият бандлиги таъминланган мавсумий ишларда ишлайдиган аёлларда ўртасида ҳам доимий ишларга ўтиш, расмий секторда фаолият юритиш истаги билдирилмоқда. Агар улар ҳам ҳисобланса, 2-2,5 млн атрофида ишсиз аёл бор", - дейди Темур Маҳмудов. 

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонда 413 000 та доимий иш ўрни яратилади. Бундан камида 50 фоизи аёллар ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, 13 000 нафар оғир турмуш шароитидаги аёлларнинг бандлигини таъминланади. 220 000 аёл вақтинчалик жамоатчилик ишларига жалб қилинади. 

Бундан ташқари, Ташқи меҳнат миграция агентлиги орқали 25 000 аёлни чет элларга ишга жойлаштириш ҳамда хусусий бандлик агентликларига ишга жалб қилиш режалаштирилган.

Мавзуга оид