Турар-жой зоналаридаги объектларни кўп қаватли уйларга қайта ихтисослаштириш учун рухсат берилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан турар-жой зоналарида жойлашган объектларни қаватлар сонидан қатъи назар кўп квартирали кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналарга қайта ихтисослаштириш учун рухсат берилди.
Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, аввал қуйидаги фаолият турлари учун турар жойлар зоналарида жойлашган объектларни қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома бериш тақиқланарди:
Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлари ва инвестиция лойиҳаларини такомиллаштириш учун қўшимча чоралар ҳақида» 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорининг 2-иловасида (Мураккаблик тоифаси бўйича объектлар классификацияси) келтирилган III тоифаларга мансуб фаолият турлари
тўй ва шунга ўхшаш маросимлар ўтказиш билан боғлиқ, 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган умумий овқатланиш корхоналари, кино ва видеофильмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинча павильонлар, ёзги очиқ эстрада, кинотеатрлар ва рақс майдончалари, 500 ўрингача бўлган ёпиқ кинотеатрлар.
Қуйидаги объектлар бундан мустасно эди:
соғлиқни сақлаш муассасалари объектлари ва дорихоналар;
дам олиш ва туризм муассасалари объектлари;
меҳмонхона хўжалиги объектлари;
маданий-маърифий муассасалар объектлари;
жамоатчилик ва маъмурий бинолар;
таълим муассасалари объектлари;
илмий-тадқиқот муассасалари объектлари;
маиший хизмат корхоналари (йил бўйи фаолият юритадиган) объектлари, кир ювиш корхоналари, кийим тикиш ательелари, сартарошхоналар, ҳаммомлар ва ҳ.к.;
сув хўжалиги қурилиши, мелиорация ва ирригация объектлари;
почтамтлар, телеграфлар, саралаш узеллари;
алоқа бўлими мавжуд бўлган автоматлаштирилган телефон станциялари.
Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ, энди қуйидаги фаолият турлари учун турар-жой зоналарида жойлашган объектларни қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома бериш тақиқланади:
Вазирлар Маҳкамасининг “Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлари ва инвестиция лойиҳаларини такомиллаштириш учун қўшимча чоралар ҳақида” 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорига 2-иловада (Мураккаблик тоифаси бўйича объектлар классификациям) келтирилган III тоифага мансуб фаолият турлари;
тўй ва шунга ўхшаш маросимлар ўтказиладиган, 100 тадан ортиқ ўтириш жойи бўлган очиқ турдаги умумий овқатланиш корхоналари, кино ва видеофильмлар намойиш қилинадиган стационар ва вақтинча павильонлар, очиқ турдаги ёзги эстрада, кинотеатрлар ва рақс майдончалари.
Қуйидаги объектлар бундан мустасно:
соғлиқни сақлаш муассасалари объектлари ва дорихоналар;
дам олиш ва туризм муассасалари объектлари;
юлдузлик даражасидан (тоифасидан) қатъи назар меҳмонхона хўжалиги объектлари;
маданий-маърифий муассасалар объектлари;
жамоат бинолари ва маъмурий бинолар;
таълим муассасалари объектлари;
илмий-тадқиқот муассасалари объектлари;
маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг йил бўйи фаолият юритадиган объектлари, кир ювиш корхоналари, кийим тикиш ательелари, сартарошхоналар, ҳаммомлар ва шу кабилар;
сув хўжалиги қурилиши, мелиорация ва ирригация объектлари;
почтамптлар, телеграфлар, саралаш узеллари;
алоқа бўлими мавжуд бўлган автоматлаштирилган телефон станциялари;
қаватлар сонидан қатъи назар кўп квартирали кўп қаватли уйлар ва ётоқхоналар (якка тартибдаги уй-жойлардан иборат маҳаллалар ҳудудида фақат аҳоли пунктларининг бош режалари ва уларнинг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларида назарда тутилган ҳолатларда жойлаштирилади);
ушбу банднинг учинчи хатбошида қайд этилганлардан ташқари умумий овқатланиш шохобчалари, шу жумладан ресторанлар;
савдо шохобчалари, шу жумладан супермаркет, йирик кўп тармоқли ва ихтисослаштирилган дўконлар. савдо уйлари;
ёпиқ сув ҳавзалари ва сув ҳавзали жисмоний-соғломлаштириш мажмуалари;
иссиқлик таъминоти учун автоном қозонхоналар;
кўп қаватли ер ости ва ер усти гаражлар.
Мавзуга оид
07:50 / 24.10.2024
Давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор этиляпти
07:24 / 02.09.2024
Суд қарорисиз ва уй эгасига компенсация тўламасдан туриб уй-жойни бузиш тақиқланади
19:23 / 31.08.2024
Сўхда бозор, Сариосиёда кичик ГЭС ва Навоийда спорт иншоотлари – байрам арафасида қандай объектлар фойдаланишга топширилди?
07:59 / 03.08.2024