Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалиги бўйича янги институт ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлигининг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти негизида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш марказининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Қуйидагилар институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
пахта-ғаллачилик, сабзавот-полизчилик, боғдорчилик ва бошқа экинларни парвариш қилишда интенсив технологияларни қамраб олган ҳолда қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш бўйича барча агротехник тадбирларни тўлиқ механизациялашни таъминлайдиган истиқболли машиналашган агротехнологиялар ва ресурсларни тежайдиган техника воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
лалми ерлар ва чўл яйловларида дон, мойли ва озуқабоп экинлар етиштириш бўйича янги агротехнологиялар ва техника воситаларини яратиш ва жорий этиш йўли билан маҳсулдорлиги кам ерлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни бажариш;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, ташиш ва қайта ишлаш жараёнларининг самарадорлигини, жумладан, ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбалари ҳамда ахборот технологияларини қўллаш ва агротехнологик тадбирларни комплекс автоматлаштириш ҳисобига оширишга қаратилган инновацион ишларни амалга ошириш;
хорижий ва маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик техникаси ва техника воситаларининг янги замонавий турларидан республика қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланишга доир илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи бошқа илмий ва олий таълим муассасалари ҳамда машинасозлик корхоналари, шунингдек, халқаро илмий-тадқиқот институтлари ва марказлари билан илмий-техник кооперация ўрнатиш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш.
Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бино ва иншоотларни сақлаш, шунингдек, ходимларнинг (илмий ходимлардан ташқари) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар;
халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026
Интенсив боғдорчиликка ўтиш: президент эски боғларни янгилашни буюрди
20:32 / 12.05.2026
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ягона марказлашган тизим яратилади
19:05 / 12.05.2026