“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси Кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ёшларнинг бизнес ташаббуслари, лойиҳалари ва ғояларини ҳаётга татбиқ этишлари учун шарт-шароитлар яратилмоқда.
Президент томонидан ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу соҳани янада ривожлантиришга қаратилган чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, ёшлар тадбиркорлигини комплекс ривожлантириш ва ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли фармонига мувофиқ ташкил этилган “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси бунинг яққол исботи ҳисобланади.
“Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатни муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, аниқ мақсад сари интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш, ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намойиш қилиш, жойларда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, ёшлар тадбиркорлигини комплекс ривожлантириш ва ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига фаол жалб қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйишган ва бу борада кенг кўламли ишларни жойларда ташкил қилишмоқда.
Куни кеча Ўзбекистон ёшар иттифоқи Марказий Кенгашида Жамғарма фаолиятининг сарҳисоби ва бир қатор муҳим масалалари юзасидан Кузатув Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси, Жамғарма Кузатув Кенгаши раиси Қ.Қуранбоев, шунингдек, унинг аъзолари ҳамда Жамғарма Марказий аппарати ходимлари қатнашди.
Кенгашда 11 та масала кўриб чиқилди. Жумладан,
— “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида 2018 йил давомида Жамғарма томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;
— Жамғарма томонидан ўтказилган мониторинг натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг жамғарма маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан назорат тадбирлари натижалари;
— 2019 йилда жамғарма маблағларидан Давлат дастури доирасида имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш бўйича молиялаштирилиши режалаштирилган лойиҳалар рўйхатини Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича республика комиссиясига киритиш;
— “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси маблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш ҳамда тижорат банклари кредитлари бўйича кафилликлар бериш;
— Жамғарма томонидан 2019 йилда давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириладиган “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказлари ва “Yoshlar mehnat guzari” комплекслари рўйхатини тасдиқлаш;
— “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси Марказий аппарати, туман (шаҳар) филиаллари штатлар жадвали ва 2019 йил учун умумлаштирилган бюджетини тасдиқлаш ва бошқа масалалар юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр-мулоҳазалар юритилди.
Қисқа 6 ойлик муддатда асосий эътибор Жамғарма фаолиятига оид норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ушбу ҳужжатлар асосида республика миқёсида уникал тизим яратиб, Давлат дастури ижросини таъминлашга қаратилди.
Хусусан, Жамғарма фаолиятига оид 3 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2 та қарори қабул қилинди.
2018 йил 7-10 сентябрь кунлари “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси туман (шаҳар) филиаллари раҳбарларининг малакаларини оширишга қаратилган 3 кунлик ўқув оромгоҳи ташкил этилди.
Ўтган қисқа давр мобайнида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида 3 минг 161 та бизнес лойиҳага жами 408,8 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали 20 минг 34 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.
Жумладан, ишлаб чиқариш соҳасида 191,7 млрд. сўмлик 1 минг 462 та хизмат кўрсатиш соҳасида 140,6 млрд. сўмлик 1 минг 72 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 93,7 млрд. сўмлик 715 та лойиҳа реализация қилинди.
Шунингдек, Давлат дастури доирасида ёшларнинг 10,3 млрд. сўмлик 38 та лойиҳаларига Жамғарма кафиллиги тақдим этилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашларига кўмаклашилди.
Барча туман (шаҳар)ларда қурилиши режалаштирилган “Yosh tadbirkorlar” коворкинг-марказларидан 15 таси ҳамда “Yoshlar mehnat guzari” комплексларидан 101 таси фойдаланишга топширилиб, уларда жами 1 минг 549 та янги иш ўринлари яратилди.
Мазкур комплексларда 97 та савдо дўкони, 91 та сартарошхона, 72 та гўшт дўкони, 68 та новвойхона, 46 та тикув цехи, 41 та автосервис, 37 та компьютер хизмати, 27 та гўзаллик салони, 23 та пойабзал устахонаси, 18 та фотостудия, 13 та қандолатчилик цехи, 9 та дорихона ва бошқалар ташкил этилди.
2018 йилнинг 18-20 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ёшлар ижод саройи”да “Ёш тадбиркорлар” Форуми ташкил этилиб, унда 100 нафар Давлат дастури орқали кредит маблағлари ажратилган ёш тадбиркорлар ҳамда 30 га яқин Хитой Халқ Республикаси компаниялари вакиллари замонавий технологиялари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлари билан иштирок этдилар.
Форумда ёш тадбиркорлар томонидан чет эллик ҳамкорлар билан 300 минг АҚШ доллари ва маҳаллий тадбиркорлар билан 2 млрд. сўмдан ортиқ келгусидаги савдо ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган шартномалар имзоланди.
Форум доирасида ташкил этилган тадбирларда 5 минг нафарга яқин чет эллик ва маҳаллий тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшлар вакиллари иштирок этди.
Жойларда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларнинг билимларини ошириш мақсадида малакали мутахассислар томонидан 2 минг 140 та бизнес семинарлар ташкил этилиб, улар орқали 142,5 минг нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.
Шунингдек, ёшларни фермер хўжаликларига бириктириш бўйича “Бир фермерга битта ёш” лойиҳаси доирасида 11 минг 264 нафар ёшларга жами 11 минг 143 гектар ер майдони ажратилиб, такрорий экинлар парвариш қилинмоқда.
Қолаверса, 3 минг нафардан ортиқ ёшларга балиқчилик, боғдорчилик, ишлаб чиқариш ва савдо шохобчаси ташкил этиш учун жами 2,5 минг гектар ер майдони ҳамда 239 та фойдаланилмай турган бўш бино (иншоот)лар ажратилди.
“Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури ижроси натижасида, 2018 йил давомида жами 32 минг 343 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 2 трлн. сўм маблағ ажратилиши, келгусидаги улкан вазифаларни белгилаб берди.
Шу муносабат билан, жорий йилда мамлакатимиз ёшларининг 1,9 трлн. сўмлик 7 мингга яқин лойиҳалари, 61,5 млрд. сўмлик 413 та ёшлар меҳнат гузари ва коворкинг-марказлари, 11,1 млрд. сўмлик Жамғарма улуши билан иштирок этадиган тадбиркорлик лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари шакллантирилди.
Мазкур лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида йил якунига қадар 70 мингта янги иш ўринлари яратиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
17:48 / 28.09.2019
«Қолипга солинган фикрлар ёшларга қизиқ эмас» — Ёшлар иттифоқини ўзгартиришга интилаётган Алишер Саъдуллаев билан суҳбат
15:50 / 25.06.2019
Наманганликлар «Ёшлар ва қонун» танловида пешқадам бўлди
15:59 / 17.06.2019
Замонавий технологияларга қизиқувчи ёшлар учун «Digital Generation Camp» ёзги оромгоҳи ташкил этилди
15:46 / 15.06.2019