Facebook Шавкат Мирзиёев номи билан боғлиқ шубҳали саҳифани ўчирди
Facebook маъмурияти Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев номи билан боғлиқ бўлган шубҳали саҳифани ўчириб ташлади. Бу ҳақда Facebook матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Бугун Facebook 364та саҳифани ўчирди. Улар Россия томонидан яратилган бўлиб, Болтиқбўйи, Марказий Осиё, Кавказ, Марказий ва Шарқий Европада амал қилувчи тармоқ доирасида шубҳали ҳаракатларни амалга оширишган.
Шунингдек, АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари тавсиясига кўра, Facebook тармоғидаги 107та саҳифа, гуруҳ ва аккаунтлар, шунингдек Instagram тармоғидаги 41та аккаунт ўчирилди. Улар ҳам Россияда яратилган бўлиб, Украина ҳудуди тармоғида шубҳали ҳаракатларни амалга оширишган», - дейилади хабарда.
Хусусан, Facebook тармоғидан гўё Шавкат Мирзиёев сиёсатини қўллаб-қувватлаб келаётган, амалда эса шубҳали ҳаракатларни содир қилган саҳифа ҳам ўчирилган. У «Наш Президент Шавкат Мирзиёев» деб номланган эди.
Facebook хабарига кўра, бу саҳифалар Россиянинг Sputnik янгиликлар агентлиги ходимлари билан боғлиқ бўлган ва улар томонидан бошқарилган.
«Саҳифа ва аккаунт эгалари об-ҳаво, саёҳат, спорт, иқтисодиёт ва сиёсат тўғрисидаги материалларни чоп этишган. Улар Озарбойжон, Грузия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритишган. Бундан ташқари, уларнинг фаолияти излари Қозоғистон, Молдова, Россия ва Қирғизистон ҳудудида ҳам топилган. Саҳифа эгаларининг шахси яширилган бўлишига қарамай, биз уларни Москвадаги «Спутник» ахборот агентлиги ходимлари билан боғлиқ эканини аниқладик», - деди компания вакили.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
19:21 / 04.10.2024