Жаҳон | 23:02 / 19.01.2019
9662
1 дақиқада ўқилади
Ливия соҳиллари яқинидаги фалокат оқибатида 117 киши бедарак йўқолди
Ливия соҳиллари яқинида Ўрта ер денгизида муҳожирлар бўлган кеманинг фалокатга учраши оқибатида 117 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти вакили Флавио ди Жакомо маълум қилди.
Уч киши қутқариб олинган.
“Қутқариб олинганларнинг айтишича, кемада 120 муҳожир бўлган. Шу тариқа йўқолганлар 117 кишини ташкил қилмоқда, улар орасида 10 аёл ва 2 бола ҳам бўлган”, деб ёзган Жакомо твиттерда.
Кемадаги кўпчилик муҳожирлар Ғарбий Африкадан бўлган. Фалокат Ливия соҳилларидан 80 км узоқликда юз берган.
Мавзуга оид
12:33 / 06.11.2024
БМТ: Йил бошидан бери Ливияда миналар портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
21:24 / 18.08.2024
Бир кун ичида 500 га яқин ноқонуний муҳожир қайиқларда Буюк Британияга кириб келди
13:55 / 21.07.2024
Ливия инқирози: Қаззофийнинг сиёсати, ағдарилиши ва ундан кейинги бўлиниш
11:40 / 18.06.2024