Жаҳон | 21:14 / 19.01.2019
3711
1 дақиқада ўқилади

Мексикада ёнилғи қувуридаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 60 дан ошди

Мексикада ёнилғи қувуридаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 66 кишига етди, 77 киши жароҳат олди.

Аввалроқ 21 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Воқеа 18 январь куни Идальго штатида маҳаллий аҳоли қувурни тешиб, ундан ёнилғи олаётганда юз берган. Натижада ёнғин чиқиб, кетидан портлаш юз берган. Ёнғинни ўчириш учун бир кунга яқин вақт талаб қилинган.

Фожиа муносабати билан фавқулодда вазиятлар бўйича миллий комиссия ўз ишини бошлаган.

Қувурларни тешиб, улардан ёнилғи ўғирлаш Мексикада кенг тарқалган бўлиб, ҳаттоки ёнилғи танқислигига олиб келган. Ҳукумат бундай ҳолатларга қарши барча мумкин бўлган усуллар билан курашиб келади. Йил бошидан қувурлар ва ёнилғи цистерналарини қўриқлашга армия жалб қилинган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид