Жаҳон | 22:29 / 19.01.2019
9828
1 дақиқада ўқилади

Трамп Мексика муҳожирларни тўхтатиш учун “ҳеч нарса” қилмаётганини билдирди

Фото: REUTERS / Leah Millis

АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика Америкага ўтишга уринаётган муҳожирларни тўхтатиш учун “ҳеч нарса” қилмаётганини билдирди.

Аввалроқ Марказий Америка мамлакатларидан юзлаб муҳожирлар АҚШга йўл оладиган навбатдаги карвонни ташкил қилиш учун Гватемала ва Мексика чегарасидан ўтишганди. Мексика муҳожирларга беш кунлик “гуманитар” виза бериб, уларнинг мамлакат ҳудудида бўлишларига рухсат беряпти.

"Мексика аллақачон шаклланган ва Қўшма Штатларга йўл олган карвонни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмаяпти. Биз сўнгги икки карвонни тўхтатдик”, деб ёзди Трамп Twitter саҳифасида. Унинг сўзларига кўра, чегарада девор бўлмас экан, муҳожирларни тўхтатиш осон бўлмайди.

Трамп ҳозирда девор қурилишига маблағ ажратилиши учун демократлар билан курашга киришган. Бюджет тасдиқланмаганлиги сабабли деярли бир ойдан буён федерал вазирликларнинг чорак қисми қисқартирилган график бўйича ишлаяпти, 800 мингга яқин ходимлар эса маош олмади.

Мавзуга оид