Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малида террорчилар БМТ лагерига ҳужум қилиши қурбонларга олиб келди
Фото: MINUSMA/Harandane Dicko
БМТнинг Малидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича миссиясининг (MINUSMA) 8 нафар тинчликпарвар аскари Мали шимолида жойлашган Агелк коммунасидаги ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда миссиянинг Facebook’даги баёнотида айтилган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, 8 нафар “мовий каска” жанговар ҳаракатлар вақтида ҳалок бўлган, кўпчилик яраланган”, дейилган баёнотда.
Таъкидланишича, яраланганлар миссиянинг шифохонасига етказилган.
MINUSMA миссияси 2013 йил апрелда Малида хавфсизлик соҳасида махсус вазифаларни амалга ошириш учун таъсис этилган. 2018 йил октябрь ҳолатига кўра, миссиядаги кучлар сони 15 минг кишидан кўпроқни ташкил қилган.
Мавзуга оид
21:10 / 21.01.2026
БМТ «глобал сув банкротлиги» даври бошланганини эълон қилди
22:38 / 20.01.2026
Исроил БМТ Фаластин қочқинларига ёрдам агентлиги қароргоҳини бузиб ташлади
15:27 / 14.01.2026
БМТ: 2025 йил Украинада тинч аҳоли учун энг қонли йил бўлди
23:29 / 08.01.2026