Жаҳон | 16:05 / 21.01.2019
4145
1 дақиқада ўқилади

Германияда Эроннинг Mahan Air авиакомпаниясининг фаолият кўрсатиш  рухсатномаси бекор қилинди

Фото: AFP/ MOHAMMED HUWAIS

Германия ҳукумати Эроннинг  Mahan Air компаниясига ГФРда фаолият кўрсатиш учун берилган рухсатномаси бекор қилинди. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбасига таяниб Reuters хабар берди.

Маълум қилинишича, авиакомпаниядан ҳарбий мақсадларда фойдаланилаётгани борасида шубҳалар пайдо бўлган. Mahan Air Мюнхен ва Дюссельдорфдан Теҳронга парвозларни амалга ошириб келган.

Аввалроқ Bild газетаси авиакомпания Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг собиқ командирига тегишли эканлигини хабар қилганди. Қайд этилишича, авиакомпания Сурия президенти Башар Асад билан ҳамкорлик қилади ва бу мамлакатга жангарилар ва қуроллар ташиш билан шуғулланади.

Mahan Air 2011 йилда АҚШ санкциялар рўйхатига тушган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид