Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Қумдарё давлат ўрмон хўжалиги ташкил этилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Қашқадарё вилоятида ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида давлат муассасаси шаклидаги Қумдарё давлат ўрмон хўжалигини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар Қумдарё давлат ўрмон хўжалигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
ўрмон барпо этиш, ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтириш, уларни муҳофаза қилиш ва ўрмон бойликларидан оқилона фойдаланишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
ажратилган ер майдонларида писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш ҳамда кўчатхоналар ташкил этиш;
ўрмонларни тиклаш, иҳота ўрмонзорларини кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирлари ҳамда чўл ҳудудларида эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш;
ўрмонларни ёнғиндан, зараркунанда ва касалликлардан, ноқонуний дарахт кесишдан ва ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа бузилишларидан муҳофаза қилиш ва назоратини олиб бориш.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда:
табиий ўрмонзорлар майдонлари, доривор ўсимликлар захираси мавжуд майдонлар ва туман ҳокимликлари захирасидаги ер майдонларини писта ва бодом плантацияларини барпо қилиш ҳамда доривор ўсимликлар етиштириш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ўрмон хўжаликларига ажратиб берилишини;
Чироқчи тумани ҳудудидаги ер майдонларини хатловдан ўтказиб, табиий ўрмонзорлар ва самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларидан 18.7 минг гектар майдонни доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан янги ташкил этилаётган Қумдарё давлат ўрмон хўжалигига белгиланган тартибда ажратиб берилишини таъминлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
янги ташкил этилаётган Қумдарё давлат ўрмон хўжалигининг низом ва штатлар жадвалини тасдиқланишини таъминлайди:
пистачилик соҳасини янада ривожлантириш, пистанинг мамлакатимиз тупроқ иқлим шароитига мос серҳосил ва юқори сифатли навларини кўпайтириш ҳамда келажакда янги истиқболли навларини яратиш мақсадида Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Қамаши давлат ўрмон хўжалиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Пистачиликни ривожлантириш илмий тажриба участкаси фаолиятини ташкил этади.
Белгилаб қўйилишича, Қумдарё давлат ўрмон хўжалиги фаолиятини молиялаштириш 2019 йилда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг жамғарма маблағлари ҳисобидан кейинги йилдан бошлаб бюджет, жамғарма, бюджетдан ташқари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда вилоятда мавжуд табиий
ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар захирасини ўрганишга ва йўқолиб кетиш арафасида турган Тожик ковраги (Ferula tadshikorum Pimenov) ва Капалакқўнмас (Ajuga turkestanica) (Regel) (Briq)ларнинг захираси, муҳофазаси, мониторинги ҳамда унинг табиий ўсиш ареалларида маданий плантацияларини ташкил қилиш учун етиштириш усулларини ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий лойиҳаларни амалга оширилиши учун лойиҳа маблағларини ажратилишини таъминлайдилар.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж.Бакиров ва Қашқадарё вилояти ҳокими З.Ш.Рўзиев зиммасига юкланади.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026