Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» де Йонг трансферини эълон қилди
«Аякс» яримҳимоячиси Френки де Йонг фаолиятини «Барселона»да давом эттиради.
Клублар 21 ёшли футболчининг 75 миллион евролик трансферини келишиб олишди. Френки 2024 йилгача мўлжалланган шартномани имзолайди ва 1 июлдан бошлаб каталонияликлар таркибига қўшилади. Агар де Йонг «Барселона» таркибида муваффақиятли ўйнаса, «Аякс» яна 11 миллион евро бонус олиши мумкин бўлади.
Аввалроқ, «Пари Сен-Жермен», «Манчестер Сити» ва «Ювентус» клублари де Йонг хизматига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда футболчи Голландия чемпионатида 15та ўйин ўтказиб, 3та гол урган.
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
07:22 / 19.03.2026
«Барса»да 7 гол, «Ливерпул»да камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:39 / 16.03.2026
«МЮ» юқориламоқда, «Барса»да йирик ғалаба. Кун ўйинлари
16:41 / 10.03.2026