Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд, Фарғона ва Хива шаҳарларида ярим стационар цирклар ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ва “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 апрелга қадар “Ўзбек давлат цирки” давлат муассасасини ишончли бошқарувга топшириш ёки давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга беришнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини ўрганиб чиққан ҳолда таклифлар ишлаб чиқилади.
Таклифларда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
“Ўзбек давлат цирки” давлат муассасасини инвесторларга, шу жумладан хорижий инвесторларга бериш орқали мамлакатимизда цирк санъатини илғор хорижий мамлакатлар цирклари даражасига кўтариш;
инвесторлар ўртасида танлов ўтказиш орқали уларнинг орасидан энг салоҳиятлиларини танлаб олиш.
Қарор билан Маданият вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг Самарқанд, Фарғона ва Хива шаҳарларида давлат хусусий-шериклик шартлари асосида 500-700 ўринга мўлжалланган ярим стационар циркларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Ҳужжатга мувофиқ, Маданият вазирлиги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда:
икки ой муддатда - давлат хусусий-шериклик шартлари асосида ярим стационар циркларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида техник, молиявий ва бошқа шартларни инобатга олган ҳолда тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда уч ой муддатда - хусусий шерикларни аниқлаш бўйича танловлар ўтказади.
Мавзуга оид
18:50 / 04.03.2021
Цирк ҳайвони учун озуқа, гўшт ва қимматбаҳо тери: Охирги 3-4 йилда Ўзбекистонда эшаклар сони кўпайган
20:57 / 24.01.2019
Ўзбекистонда дунёга машҳур циркларнинг гастроллари ташкил этилади
18:11 / 10.01.2019
Циркка тайинланган директорлар бир йилга бормасдан қамалиб кетяпти – Маданият вазири
11:33 / 13.12.2018