Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Windows фойдаланувчиларининг ярмидан кўпи хавф остида қолди
Windows базасидаги компьютерларда ўрнатилган дастурларнинг ярмидан кўпи фойдаланувчиларга камчиликлар туфайли хавф туғдиради. Бунинг сабаби эскирган версияларда, дея аниқлади Avast вирусларга қарши дастурлар компанияси 163 миллион қурилма таҳлили асосида.
Тадқиқотчилар айтишича, фойдаланувчиларнинг 94 фоиздан кўпи Skype’нинг эскирган версиясидан фойдаланади, 85 фоизи Mozilla Firefox эски версиясини ишлатади, 77 фоизи iTunes’ни янгиламаган.
Компания мутахассислари фойдаланувчиларни огоҳлантириб, кибержиноятчилар софтнинг эскирган версиялари ёрдамида «компьютерни бузиши» мумкинлиги ҳақида маълум қилишди.
Вирусларга қарши дастурлар ишлаб чиқувчиларнинг алоҳида таъкидлашича, Microsoft Office эски версияларига янгиланишлар чиқмаяпти, бу ҳам эҳтимолий хакерлар ҳужумида компьютер хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Мутахассислар фойдаланувчиларга ноқулай оқибатлар келиб чиқмаслиги учун софтни ўз вақтида янгилашни тавсия қилдилар.
Мавзуга оид
21:05 / 02.06.2026
“Одамлар англамагунча, бу империя қуламайди” – кибержинояти учун қамоқда ўтирган маҳкум
14:51 / 24.03.2026
Тошкентда кибержиноятлар жиноятларнинг ярмидан кўпини ташкил қилди
11:01 / 13.03.2026
Тижорат банклари кибержиноят оқибатлари учун жавобгар бўлиши мумкин
13:09 / 18.02.2026