Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram блокировкаси фонида: россияликлар Windows билан муаммолардан шикоят қилмоқда
Россияда Telegram мессенжери иши секинлаштирилаётгани фонида Windows операцион тизими янгиланишларини юклаб олишда муаммолар пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Роскомнадзор эса РФда Windows’га нисбатан ҳеч қандай чеклов қўлланмаётганини билдирди.
Россиядаги Windows фойдаланувчилари ушбу операцион тизим учун янгиланишларни олишда қийинчиликларга дуч келган. Янгиланишдан кейин россияликлар “ўлимнинг қора экрани” (black screen of death) ва компютернинг узоқ вақт юкланиши ҳақида хабар берган, деб ёзди сешанба, 17 феврал куни Shot Telegram-канали.
Mash Telegram-канали эса Windows фойдаланувчиларига янгиланишлар келмай қолаётганини билдирган. Янгиланишларни юклаб олишга уринганда тизим “Microsoft янгиланиш сервери билан уланиш йўқ” деган хато хабарини чиқарган ва “қотиб” қолган, деб ёзади Mash. Таъкидланишича, муаммо ҳам лицензияли нусха эгаларида, ҳам сохта версия фойдаланувчиларида кузатилмоқда.
Канал муаллифлари буни Россияда Telegram иши секинлаштирилиши фонида провайдерлар интернет-трафикни янада қаттиқроқ филтрлай бошлагани билан боғламоқда.
Шу билан бирга, алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасида назорат бўйича федерал хизмат — Роскомнадзор Windows сервислари ишидаги муаммолар ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб, ҳеч қандай чеклов киритмаганини айтди. «Windows сервисларига нисбатан ваколатли органлардан қарорлар келиб тушмаган, уларга қарши чеклов чоралари қўлланмаяпти», — дея Роскомнадзор баёнотини келтиради ТАСС ва РИА “Новости” агентликлари.
Роскомнадзор 10 феврал куни Telegram ишини мақсадли равишда секинлаштириш ниятини расман тасдиқлаган. Идора “изчил чекловлар” жорий қилишни режалаштиришини билдирган. Регулятор расман бу чораларни “Россия қонунчилигининг бузилиши” ва “фуқаролар хавфсизлиги”га таҳдид билан изоҳламоқда.
Интернет-цензура бўйича экспертлар эса Россия ҳокимиятининг асл мақсади — YouTube ва WhatsApp ҳолатида бўлгани каби Telegram’ни босқичма-босқич сиқиб чиқариш ва РФда фойдаланувчиларни давлат назоратидаги мессенжерларга, энг аввало Max ва VK’га ўтказиш учун шароит яратиш, деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026