Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Екатеринбургда божхоначилар Ўзбекистон фуқаросини ушлашди. У бармоқ изларини олиш қурилмаси билан қўлга тушган
Фото: utu.customs.ru
Екатеринбургда аэропорт божхоначилари Тошкент-Екатеринбург рейси билан учиб келган йўловчини «яшил йўлак»дан ўтаётган пайтида ушлашди. У бармоқ изларини олиш қурилмасини олиб кирмоқчи бўлган, деб хабар бермоқда Урал божхона бошқармаси матбуот хизмати.
Эркакнинг сўзларига кўра, қурилмани Москвада сотиб олган ва Ўзбекистонга олиб кетаётган бўлган. У ерда эса уни маҳаллий ички ишлар органларига сотишни мўлжаллаган.
«Шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган товарлар божсиз олиб кирилади. Аниқки, бундай техникани шахсий мақсадларда фойдаланишнинг иложи йўқ. Олиб қўйилган товарни экспертизага топширдик, маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича баённома расмийлаштирдик. Йўловчи декларациядан ўтказилмаган товар учун жаримага тортилади», - дея айтиб ўтди божхона пости раҳбари Дмитрий Шишкин.
Мавзуга оид
11:13 / 26.01.2026
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
20:07 / 25.01.2026
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
09:59 / 23.01.2026
“Божлар пасайтирилса, маҳсулот нархи арзонлашарди”: импорт соҳасида тадбиркорлар ҳукуматдан қандай ёрдам кутяпти?
09:42 / 22.01.2026