АҚШ маъмурияти америкаликларни Венесуэлани тарк этишга чақирди
АҚШ маъмурияти Венесуэлада бўлиб турган Америка фуқароларига ички сиёсий инқироз кескинлашгани сабабли бу мамлакатни тарк этишни тавсия қилди.
Бу ҳақда давлат департаментининг консуллик ишлари бўйича бюроси ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Ташқи сиёсат маҳкамасининг билдиришича, айни пайтда Америка ҳукуматининг “Венесуэладаги АҚШ фуқароларига тезкор хизмат кўрсатиш учун” имконияти йўқ.
"Венесуэлада яшаётган ёки у ерга йўл олмоқчи бўлган Америка фуқароларига ушбу давлатни тарк этиш ва у ерга бориш режасидан воз кечиш имкониятини жиддий кўриб чиқишлари керак бўлади”, деб таъкидлайди давлат департаменти.
Венесуэла парламенти спикери Хуан Гуайдо 23 январда мамлакатда муваққат ҳукумат амал қилиши вақтида ўзини мамлакатнинг вақтинчалик раҳбари деб эълон қилди. АҚШ Гуаидони президент деб тан олишини эълон қилган ва Венесуэла президенти Николас Мадуродан мухолифатга қарши куч ишлатмасликни талаб қилган.
Мадуро ўзини конституциявий президент деб эълон қилган, мухолиф парламент раҳбари Гуайдони эса “АҚШ қўғирчоғи” деб атаган. Айни вақтда АҚШдан ташқари, Гуаидонинг вақтинчалик президент мақомини Канада, Аргентина, Бразилия, Чили, Колумбия, Коста-Рика, Гватемала, Гондурас, Панама, Парагвай ва Перу тан олди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024